Испания Кубогида «Барселона» 7 та, «Севилья» 8 та гол фарқи билан зафар қучди, Туран, Бен-Йеддер ва Вьеттодан хет-трик
Футбол бўйича Испания Кубогининг нимчорак финалига йўлланма олган яна 6 та клуб номига ойдинлик киритилди. 20 декабрь куни «Атлетико» «Реал Сосьедад», «Вильярреал» каби етакчилар навбатдаги босқич масаласини ҳал қилган бўлса, 21 декабрь куни улар қаторига «Барселона» ва «Севилья» ҳам қўшилди.
Сафарда «Эркулес» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган «Барселона», ўз майдонида 7 та гол фарқи билан зафар қучди. Луис Суарес, Неймар, Андрес Иньеста, Лионель Месси, Херард Пике, Серхио Бускетс каби етакчиларсиз ўйнаганига қарамай, жамоа нимчорак финал масаласини ҳал қилди.
Андалусиянинг «Севилья» клуби эса ўз майдонида 9:1 ҳисобида зафар қучди. Бу нимчорак финалдаги энг йирик ғалаба бўлди. Аввалроқ «Реал» рақибини 7:1, «Атлетико» эса 6:0 ҳисобида таслим қилганди.
Изоҳ (0)