2017 йилда Москванинг ВДНХ боғида Асалари музейи ва асаларичилик павильони очилади. Бу ҳақда Москва табиатдан фойдаланиш ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш департаменти раҳбари Антон Кульбачёвский маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Бундан ташқари, унинг маълум қилишича, кейинги йили сапсанлар популяциясини қайта тиклаш ва уларни табиатга қўйиб юбориш ишлари давом эттирилади.
Кульбачёвский 2017 йилда «Ўрмон музейи» экомарказининг ҳамда «Москва экологи» кемаси негизида «Москва-река музейи»нинг ташкил этилишини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)