Хитойнинг Чунцин шаҳри суди кўп қаватли турар-жойда яшовчи барча фуқароларга деразадан улоқтирилган йогурт бутилкасидан жабрланган қизчанинг ота-онасига товон пули тўлашни юклади. Бу ҳақда China Daily хабар бермоқда.
Нашрнинг маълум қилишича, боланинг ота-онаси бутилкани айнан ким улоқтирганлигини аниқлай олмаган. Шундан кейин улар турар-жойнинг иккинчи қаватидан 33-қаватигача бўлган квартираларда яшовчи 448 нафар фуқарога қарши даъво киритган. Даъво аризада 300 минг юань (43,1 минг доллар) тўлаш талаб этилган. Шу тариқа, ҳар бир фуқарога 360 юань (52 доллар атрофида) тўлаш мажбурияти юклатилди.
Ҳодиса 2014 йилнинг сентябрида юз берган. Икки ёшли қизча уй яқинида ўйнаётганда, кимдир деразадан бўш бутилкани улоқтирган. У қизчанинг бошига тушган ва бош суягини синдирган. Ҳушини йўқотган қизалоқ шифохонага етказилган.
Боланинг оиласи унинг соғайиши учун 80 минг юань (11,5 минг доллар) сарфлаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)