Симферополлик эркак сувда чўкиб кетаётган Гера лақабли итни қутқариш учун музлаган ҳовузга шўнғиди. Бу ҳақда «КримПресс» нашрига таяниб, TJournal хабар қилмоқда.
Ҳодиса тасвирга олинган роликда Симферополнинг Гагарин боғидаги ҳовузда итнинг сувда типирчилаётганлигини кўриш мумкин. Шунда эркак итни чиқариш учун ечиниб, музлаган сувга сакради.
Кейинроқ эркакнинг исми Алексей эканлиги маълум бўлди. Life нашрига берган интервьюсида у ушбу ҳаракатида ҳеч қандай қаҳрамонликни кўрмаслигини маълум қилди.
«Қримда бундай совуқ камдан-кам бўлади. Ит муз нималиги ва у хавфли эканлигини тушунмайди. У югуриб бориб, тўхтай олмай қолди. Ўйлаб ўтиришга вақт йўқ эди. У чўка бошлади, сув совуқ — тезда ечиниб, сувга сакрадим», — дейди у.
Изоҳ (0)