«Олмалиқ» футбол клуби 9 йиллик фаолиятидан кейин Игорь Шквиринга чиқиш эшикларини кўрсатиб, унинг ўрнига Виктор Кумиковни бош мураббий этиб тайинлагани маълум қилинганди.
«Championat.asia» нашри маълумотига кўра, жамоа раҳбарияти Шквиринни ҳафа қилган. Аввалига мутахассиснинг клуб томонидан берилган телефони ўчириб қўйилган. Кейинроқ эса мураббийга 300 минг сўм қарзи қолиб кетгани айтилган.
Нашрга маълум қилишларича, «Олмалиқ»нинг ишдан кетказилган мураббийлардан қарзи бор.
Ўзбекистон Олий Лигаси клубларидан 2 таси янги йил олдидан янги бош мураббий билан шартнома тузиб улгурди. «Олмалиқ» Виктор Кумиковни олиб келган бўлса, «Обод» Рауф Инилеевга жавобгарликни юклади.
Изоҳ (0)