Москвада Россия, Туркия ва Эрон ташқи сиёсий идоралари раҳбарларининг учрашуви бошланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айни пайтда Сергей Лавров (Россия), Мавлуд Човушўғли (Туркия) ва Жавод Зариф (Эрон) ёпиқ эшиклар ортида музокаралар олиб бормоқда.
Учрашувдан илгарироқ ташқи ишлар вазирлари Анқарада ўлдирилган Россия элчиси Андрей Карловнинг фотосурати пойига гуллар қўйди.