ИШИД террорчи гуруҳи Иорданиянинг ал-Карак шаҳрида содир этилган ҳужумлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда, Al Jazeera телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
18 декабрь куни бир гуруҳ қуролли шахслар полиция идорасини ва патрулларини ўққа тутди. Кўчаларда бошланиб кетган отишмалардан чекиниб, жиноятчилар ўрта асрлар салибчилар қасрига яширинди. Улар узоқ вақт мобайнида бир қанча тинч фуқарони тутқунликда сақлади.
Отишмада етти киши ҳалок бўлди, улардан бири Канада фуқароси бўлган турист аёлдир. Шунингдек, тўрт нафар террорчи йўқ қилинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)