БМТ бош котиби Пан Ги Мун 19 декабрь куни Берлинда содир этилган терактни кескин қоралади. Ёзма баёнотида халқаро ташкилот раҳбари ҳужум қурбонларининг оила аъзоларига, Германия ҳукумати ва халқига ҳамдардлик изҳор қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Бош котиб умид қиладики, ушбу даҳшатли жиноятни содир этишга алоқадор барча шахслар яқинда жазога тортилади», — дейилади мурожаатда.
Изоҳ (0)