АҚШ Туркиядаги элчихонасининг фаолиятини вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда АҚШнинг ушбу мамлакатдаги дипломатик миссияси Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
«АҚШнинг Анқарадаги элчихонаси ҳамда Истанбул ва Аданадаги консулликлар бугун ёпилган бўлиб, одатий ишларни амалга оширмайди», — дейилади хабарда.
Номаълум шахс элчихона яқинида ўт очгани бунга сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Воқеа жойида ҳеч ким зарар кўрмади.
Шунингдек, Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилиши ушбу қарорнинг қабул қилинишидаги асосий сабаблардан бири бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)