Уолкерсвилл шаҳрида (Мэриленд штати) яшовчи Райан Манчестер уйига тасодифан кириб келган ва Рождество арчасини йиқитган буғу акс эттирилган видеоёзувни Twitter’га жойлади. Бир муддатдан сўнг ўсмир ҳайвонга қарата ўқ узиб, уни ўлдирган, деб ёзади TJournal.
Буғуни ҳодисадан бир кун аввал келтирилган дарахтнинг ҳиди уйга жалб этган бўлиши мумкинлиги маълум қилинмоқда.Буғу арчани йиқитгандан сўнг, Манчестер итини ваннага қамаб, иккинчи қаватдаги хонасига югуриб чиқди ва қутқарув хизматига қўнғироқ қилди.
Қўнғироқдан сўнг Манчестер ҳайвонни ўлдиришга қарор қилди. У отасига қўнғироқ қилиб, қурол бор шкаф калитини сўради. Smith & Wesson тўппончаси билан қуролланиб, яна меҳмонхонага тушди.
Нашрга берган интервьюсида Манчестер буғу уни биринчи марта кўриши билан унга қарата ўқ узганлигини маълум қилган. «У мени кўриб тўхтади. Шунда мен унинг кўзлари ўртасига ўқ уздим», — дейди у.
Шундан кейин йигит ҳайвонга қарата яна бир ўқ узган. Ўқ унинг елкасига теккан. Бироз вақтдан сўнг хонадонга полиция ва ҳайвонларни назорат қилиш бўйича ташкилот вакиллари етиб келган. Полиция аризани қабул қилиб, рўйхатдан ўтганлигига ишонч ҳосил қилиш учун тўппончани текширган.
Райан, мазкур ҳодисадан сўнг, одамлар уни қораласа ҳам, буғуни ўлдирганлигидан хурсанд эканлигини билдирган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)