Porsche компанияси чидамлилик бўйича 2016 йилнинг Ле-Ман жаҳон чемпионати пойгаларини тарк этган Audi билан «қитмирона» хайрлашди, деб хабар бермоқда TJournal.
Porsche томонидан ишланган видео 2014 йили Audi томонидан Porsche’ни жаҳон чемпионатига қайтгани муносабати билан ишланган видеороликка ўзига хос жавоб бўлди. Видеода Audi R18 e-tron quattro прототипи Штутгарт шаҳридаги Porsche заводи олдида шиналари ёрдамида «Қайтганинг билан» дея ёзилгани акс этган.
Икки йил ўтиб, чемпионатни Audi тарк этди, Porsche эса бунга жавобан янги видео ишлади. Porsche трактори ҳайдовчиси радио орқали Audi’нинг чемпионатдан чиқиб кетганини эшитади. Шундан сўнг у Штутгартга қайтиб, Audi томонидан ёзилган ёзувга ўзгартириш киритиб, «Ортга қайтинглар» ёзувини ҳосил қилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)