АҚШ Оқ уйи расмий фотографи Пит Суза президент қароргоҳи ходимлари томонидан уюштирилган байрамолди ҳазили ҳақида сўзлаб берди, деб ёзади TJournal.
Рождествога Оқ уй ҳудуди катта сунъий қорбоболар билан безатилди, қароргоҳ ходимлари эса уларни ҳар куни деразаларга яқинроқ силжитиб қўйиш кераклиги ҳақида ҳазил қилди. Бироқ қорбоболар уларни силжитиш учун жуда оғир эканлиги маълум бўлди.
Шунга қарамасдан, президент Барак Обаманинг охирги иш кунларидан бирида кимдир қорбоболарнинг бир қисмини худди Овал кабинет деразасидан қараб тургандек қилиб силжитиб қўйди. Фотографнинг сўзларига қараганда, Обамага ҳазил маъқул келган.
Аввалроқ Обама қорбоболарда қўрқинчли нимадир борлигини тан олган ва уларни 1988 йилнинг «Болалар ўйини» қўрқинчли фильмидаги қотил қўғирчоқ Чакига ўхшатган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)