120 минг ироқлик тинч фуқаро Мосулда ҳарбий операция бошланганидан буён уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Ироқ миграция ва кўчган шахслар ишлари бўйича вазирлиги баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Операция бошланганидан буён кўчган шахслар сони 120680 кишини ташкил этди», — дейилади хабарда.
Қочқинларнинг бари махсус лагерларда жойлаштирилиб, биринчи эҳтиёж моллари ва озиқ-овқат билан таъминлангани билдирилди.
Изоҳ (0)