Хонанда Шаҳзода (Зилола Мусаева) Instagram’даги саҳифасида ўзи учун устоз даражасидаги санъаткорлар билан бирга тушган суратини эълон қилди.
«Янги йил билан! Келаётган йилда фақат ва фақат яхши, меҳрибон инсонлар даврасида бўлишингизни тилаб қоламан», — деб ёзган хонанда суратга қолдирган изоҳида.
Суратда, хонанда Шаҳзодадан ташқари, Ўзбекистон халқ артистлари Насиба Абдуллаева, Муножот Йўлчиева, Зулайҳо Бойхонова, уларнинг ўртасида эса Ғуломжон Ёқубовни кўриш мумкин.
Фото остида қолдирилган комментларда Ғуломжон Ёқубовга алоҳида эътибор қаратганлар ҳам топилади. «Ғулом ака борган сари яшариб кетаяптилар», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)