Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ас-Сауд АҚШ давлат котиби Жон Керри билан ар-Риёдда Яқин Шарқ масаласида икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилди. Бу ҳақда, SPA агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Керри 18–19 декабрь кунлари ар-Риёдда бўлиши ҳамда Саудия ҳукумати вакиллари ҳамда минтақадаги бошқа давлатлар намояндалари билан музокаралар ўтказиши кутилмоқда. Музокараларнинг асосий мавзуси Ямандаги вазиятни ишга тушириш бўлиши айтилмоқда.
Изоҳ (0)