Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида номаълум шахслар олти нафар ҳукумат ишчиларини отиб ташлади. Уларнинг беш нафари аёллар эди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Ҳужум 17 декабрь эрталабки соатларда рўй берди. Ҳужум қилганлар пистирма уюштириб, Қандаҳор аэропорти қўриқлаш хизмати ходимларини олиб кетаётган микроавтобусни ўққа тутди.
Автобус ҳайдовчиси ҳам ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)