Россия президенти Владимир Путин Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларнинг навбатдаги раундини ташкил этиш борасида туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Японияга ташрифи чоғида матбуот анжуманида чиқиш қилган Путин музокаралар Қозоғистон пойтахти Остонада Туркия вакиллари иштирокида ўтиши мумкинлигини айтиб ўтди. Бу БМТ воситачилигида Женевада ўтаётган музокараларга қўшимча бўлади.
Бундан ташқари, Путин Россия томони Сурия қуролли мухолифати билан ҳам музокаралар олиб бораётганини айтди.
Изоҳ (0)