Маникюр салонига биз дам олиш ва гўзал бўлиш учун келамиз. Лекин, маникюр салонларининг биз билмаган, соғлиғимизга хавф солувчи муаммолари борлигини кўпчилик хаёлига ҳам келтирмайди. Хўш, булар қандай муаммолар экан?
Ифлос маникюр асбоблари
Салон ходимлари баъзан маникюр асбобларини қоидага мувофиқ равишда дезинфекция қилмайди ва йўл қўйилган масъулиятсизликлар оқибатида сиз хавфли вирус юқтиришингиз мумкин. Бундай ноқулай вазиятларга тушмаслик учун, фақат машҳур ва синалган маникюр салонларига бориш тавсия этилади.
Бир марталик асбоблар
Маникюр қилиш жараёнида фақат металл асбоблардангина эмас, балки суюқлик ёрдамида дезинфекциялаб бўлмайдиган бошқа турдаги асбоблардан ҳам фойдаланилади. Агар салонда бир марталик эговча ва апельсин таёқчалари бўлмаса, ўзингизнинг шахсий маникюр асбобларингизни олиб борганингиз маъқул.
Биз ҳамма маникюр салонларини юқорида айтилган «гуноҳлар»да айбламоқчи эмасмиз. Улардан кўпчилиги хизмат кўрсатишга катта масъулият билан қарашади. Лекин, баъзи салон ходимлари ҳанузгача мумкин бўлмаган хатоларга йўл қўяди. Шу сабабли, биз сизни огоҳлантиришни ўзимизнинг бурчимиз деб ҳисоблаймиз.
Изоҳ (0)