Жанубий Корея президенти Пак Кин Хенинг адвокатлари мамлакат Конституцион судига унинг импичмент юзасидан фикрларини етказди. Бу ҳақда журналистларга юристлардан бири баёнот берди, деб маълум қилди «ТАСС».
9 декабрь куни мамлакатда авж олган коррупцион жанжал туфайли парламент мамлакат раҳбарини лавозимидан четлаштиришни ёқлаб овоз берди. Конституцион суд президентдан 16 декабрга қадар ўз тушунтиришларини беришини талаб қилган эди.
24 саҳифали ҳужжатда Пак Кин Хега қарши илгари сурилган айбловлар инкор қилинади. Айбловлар 13 пунктдан иборат бўлиб, шулардан бештаси конституциянинг, саккизтаси эса бошқа қонунларнинг бузилишига оиддир.
Изоҳ (0)