Ироқ армияси қўмондонлиги ИШИД террорчи гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий қаерда ўрнашгани ҳақида маълумотга эгалигини баён қилди. Бу ҳақда, махсус мўлжал қўшинлари командири генерал майор Фозил Барварийга асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ал-Бағдодий ўн йил давомида Ироқ қамоқхоналарида сақланган. Ҳукумат у ҳақда етарли маълумотга эга. Ҳозир у Мосул ғарбидаги ал-Баъж шаҳрида ўрнашган», — маълум қилди ҳарбий.
Унинг сўзларига қараганда, террорчилар раҳбари ер остида бўлиб, доимий равишда кўчиб турибди. Бундан ташқари, у мунтазам равишда ташқи кўринишини ўзгартириши — соқолини гоҳ олдириши, гоҳ ўстириши, юзини пластик операция қилдириши айтилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)