Google корпорацияси 2016 йилда қидирув тизими маълумотларига кўра трендга айланган туристик объектлар рейтингини тузди. Биринчи ўринни Франциянинг Страсбург шаҳри эгаллади, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Ундан кейинги ўринларни рўйхатда Лэйк-Эола-Парк боғи (Орландо, Флорида штати) ва Эрисейра шаҳарчаси (Португалия) эгаллади.
Ўнликка, шунингдек, Selaron Steps (Рио-де-Жанейро, Бразилия), Вавель қасри (Краков, Польша), Изар дарёси (Мюнхен, Германия), Grand Place (Брюссель, Бельгия), тунги Даллас (Техас штати), Ницца шаҳри (Франция) ва Бокас-дель-Торо ороллари (Панама) кирди.
Изоҳ (0)