Самарқанд вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Ўзбекистон ҳукуматининг янги таркибидан ўрин олди. Бу ҳақда Ҳукумат порталида ахборот берилган.
Хабар беришларича, Зойир Мирзаев Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплексининг раҳбари этиб тайинланган.
Самарқанд вилоятига бундан буён ким ҳокимлик қилиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)