American Airlines компаниясининг йўловчи самолёти Литл-Рок шаҳрида (Арканзас штати) фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бортда электрон сигарета туфайли ёнғин келиб чиққани бунга сабаб бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Воқеа 15 декабрь куни рўй берди. Авиалайнер Далласдан (Техас штати) Индианаполисга (Индиана штати) йўл олган эди. Самолёт бортида 137 йўловчи ва беш нафар экипаж аъзоси бор эди. Йўловчилардан бирида бўлган электрон сигаретада кузатилган нуқсон туфайли ёнғин келиб чиқди.
Олов тезда ўчирилди. Авиация бошқармаси қоидаларига кўра, бортда электрон сигареталардан фойдаланиш мумкин эмас. Уларни юкхонага жойлаш ҳам мумкин эмас, лекин қўлда олиб кириш мумкин.
Изоҳ (0)