Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти расмий сайтида маълум қилинган.
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Қозоғистон мустақиллигининг 25 йиллиги билан табриклади. Мамлакат халқига фаровонлик ва равнақ тилади.
Ўз навбатида, Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига киришгани билан қутлади.
Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришни давом эттириш зарурлиги қайд этилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)