Фойдаланилган машиналарни онлайн сотувчи Carvana компанияси АҚШнинг Хьюстон шаҳрида автомобиллар учун 8 қаватли вендинг аппаратини ишга туширди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Ғоя жуда оддий – машинани онлайн харид қилганлар Carvana офисида махсус танга олиб, уни вендинг аппаратига ташлаши керак бўлади ва машина ўзи етиб келади.
Қайд этиш керакки, Carvana компанияси машиналар учун мўлжалланган илк вендинг аппаратини Нэшвилл шаҳрида очган эди.
Маълумот учун, вендинг аппарати маҳсулотни автоматлаштирилган тарзда сотиб олиш учун мўлжалланган. Бундай қурилма асосан газак ва ичимликларни сотишда ишлатилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)