Ўзбекистонлик шифокорлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари билан ҳамкорликда олиб борилган тадқиқот чоғида мамлакатда ош тузи истеъмоли юқори эканлигини аниқлади, деб ёзади «Газета.uz».
Янги тадқиқотнинг асосий вазифалари Ўзбекистоннинг 18—64 ёшли аҳолиси томонидан ош тузи истеъмолининг ўртача даражасини баҳолаш, жинс, ёш бўйича ва «шаҳар-қишлоқ» нуқтаи назаридан истеъмол қилишни қатламларга бўлиб ўрганиш, шунингдек, ушбу даражани пасайтириш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун маълумот тўплашдан иборат бўлди.
Маълумотларни тўплаш Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида амага оширилди. У ош тузинининг вояга етган аҳоли томонидан ўртача истеъмоли суткасига 14,9 граммни ташкил этишини кўрсатди. Шунингдек, аҳолининг 46,5 фоизи ўртасида юқори истеъмол даражаси (кунига 15 граммдан кўп), 53,2 фоизи орасида — ўртача (7,5—15 г) ва 0,3 фоизи орасида — паст (7,5 граммдан кам) истеъмол даражаси қайд этилди. ЖССТ тавсия этадиган кўрсаткич эса кунига 5 граммгача тузга тенг.
ЖССТ тавсияларига биноан, 2025 йилгача туз истеъмоли кунига 10,4 граммгача камайтирилиши керак.
Изоҳ (0)