Levi’s компанияси ходимлари 19-аср охирида чиқарилган New Nevada моделига мансуб жинсига янги ҳаёт бағишлади. Бу ҳақда ишлаб чиқарувчининг расмий сайти маълум қилди, деб ёзади TJournal.
Жинси сув солинган ваннада чанг ва кир қатламидан бир неча марта тозаланди. Юз йил ичида мато деярли тўлиқ сақланиб қолганлиги аниқланди, жинсидаги барча чок ва михпарчинлар ўз ҳолича қолган.
Levi’s компаниясига (Levi Strauss & Co.) тадбиркор Ливай Стросс 1853 йил Сан-Францискода асос солган. New Nevada биринчи модели 1873 йилда чиқарилган.
https://www.youtube.com/watch?v=Xr__BlIPois
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)