Суриянинг Алеппо шаҳри жануби-шарқидаги охирги манзилларини тарк этаётган террорчи гуруҳлар вакиллари ўзларининг штаб биноларига ўт қўймоқда. «ТАСС»нинг билдиришича, шаҳар осмонига қуюқ тутун кўтарилмоқда.
Айтилишича, жангарилар нафақат ҳужжатлар ва ташкилий техникани, балки озиқ-овқат захираларини ҳам йўқ қилмоқда.
Шаҳарнинг Сурия армияси ўраб олган жануби-шарқий кварталларини 12 минг киши тарк этиши кутилмоқда. Шунинг тахминан 4 минг нафари жиноий тўдалар аъзолари, қолганлари эса уларнинг оила аъзолари ҳамда тирик қалқон сифатида қўлланган тинч аҳоли вакилларидир. Амнистиядан фойдаланган ҳолда ҳукуматга таслим бўлишни истамаган жангарилар махсус ажратилган коридор орқали қуролли мухолифат қўлидаги Идлиб вилоятига йўл олади.
Изоҳ (0)