Россиянинг Тожикистон ҳудудидаги 201-ҳарбий базаси «Ураган» ўт очиш реактив тизимлари дивизионини қабул қилиб олади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ёрдамчиси Ярослав Рошчупкин «ТАСС»га маълум қилди.
«201-ҳарбий базанинг жанговар имкониятлари яқин вақт ичида янги бўлинма — ‘Ураган’ тизимлари дивизиони билан кучайтирилади. Айни пайтда техника етказиш ишлари якунланмоқда, бунда хориждаги энг йирик ҳарбий база шахсий таркибининг миқдори халқаро келишувларда белгиланган чегараларда қолади», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ ҳарбий базага янги командир тайинланган эди.
Изоҳ (0)