Москва шаҳрида кўп қаватли уйнинг 16-қаватидан тушиб кетган бола тирик қолди. Бу ҳақда Москва авиацион маркази матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
Москва авиацион маркази шифокорлари жабрланган болага ёрдам кўрсатди ҳамда реабилитацион муолажаларни ўтказди, бунинг натижасида оғир аҳволдаги болани сақлаб қолиш мумкин бўлди.
Воқеа жойига тиббий вертолёт юборилди, реабилитация вертолёт ичидаёқ бошлаб юборилди.
Бола олти ёшда эканлиги маълум қилинмоқда. Айни пайтда унинг аҳволи оғир, лекин барқарор.
Изоҳ (0)