Париждаги Эйфель минораси чироқлари 14 декабрь кечаси Суриянинг Алеппо шаҳрини қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида ўчирилади. Бу ҳақда Париж мэри Анн Идальго маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Бутун жаҳон диққат марказидаги ёдгорликда ушбу рамзий тадбирнинг мақсади жаҳон ҳамжамиятини яна бир бора зудлик билан иш кўришга чақиришдир», — дейилади Париж мэрининг хабарида.
Изоҳ (0)