Шу пайтгача олимлар Марказий Африкадаги Митумба тоғларида Ернинг бошқа исталган жойидан кўра кўпроқ чақмоқлар кузатилишига ишониб келган эди. Бироқ сунъий йўлдошдан олинган маълумотлар Жанубий Американи биринчи ўринга қўймоқда, деб ёзади National Geographic.
Венесуэланинг Маракайбо кўли Жанубий Америкадаги энг катта кўл ҳисобланади. Бироқ унинг асосий рекорди унинг майдонига эмас, осмонига тегишлидир. Унда деярли ҳар тунда чақмоқ чақнайди. Сайёранинг бошқа ҳеч бир бурчагида ундаги каби тез-тез яшин чақнамаслиги тахмин қилинмоқда.Ушбу феномен унинг топографик ўзига хослиги билан боғлиқ деб ҳисобланмоқда. Маракайбо кўли Анд тоғларидан шимолдаги водийда жойлашиб, Венесуэла кўрфазига туташиб кетади. Тоғлардан эсаётган шамоллар бу ерда денгиз шабадаси билан тўқнашади, шунингдек, юқори намлик деярли ҳар куни тунги момақалдироқларни келтириб чиқаради.
Сайёранинг ана шундай қайноқ нуқталари ўнлигига қуйидаги жойлар киритилди:
1-ўрин: Маракайбо кўли, Венесуэла
2-ўрин: Кахузи-Биега миллий боғи, Конго Демократик Республикаси
3-ўрин: Шабунда, Конго Демократик Республикаси
4-ўрин: Касерес, Колумбия
5-ўрин: Валикале, Конго Демократик Республикаси
6-ўрин: Даггар, Ҳимолай
7-ўрин: Эл-Тарра, Камерун
8-ўрин: Нгути, Камерун
9-ўрин: Бутембо, Конго Демократик Республикаси
10-ўрин: Боэнде, Конго Демократик Республикаси
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)