Қора нуқталар – нафақат юзлаб ўғил ва қизлар учун, балки баъзи катта ёшлилар учун ҳам кўнгилсиз ҳол ҳисобланади. Кўпчилик қора нуқталарни йўқотиш учун махсус препаратлар ва косметолог хизматига катта маблағ сарфлайди. Лекин бунинг арзон ва осон йўли – фаоллашган кўмирдан тайёрланган ниқоб.
Кўмир – ажойиб абсорбент. У нафақат теридаги кир ва ёғларни, балки тери юзасини заҳарли моддалардан ҳам тозалайди.
Ниқобни суришдан олдин, юзни совунлаб ювиш ва доривор ўсимлик солиб қайнатилган сув буғи ёрдамида юз териси тешикчаларини яхшилаб очиш зарур.
«Қора ниқоб»ни эса қуйидагича тайёрлаймиз:
- Бир ош қошиқ желатин ва бир ош қошиқ сутни аралаштирамиз ва бир неча дақиқа дамлаб қўямиз.
- Бир таблетка кўмирни майда кукун қилиб эзамиз ва унинг устига сепамиз.
- Аралашмани буғда ёки микротўлқинли печда иситамиз.
- Совитамиз ва юзга қатлам-қатлам қилиб сурамиз.
- Яхшилаб қуригач, ҳосил бўлган қобиқни эҳтиётлаб олиб ташлаймиз.
Изоҳ (0)