13 декабрь куни Ўзбекистоннинг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев украиналик ҳамкасби Пётр Порошенко билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда, ЎзАга асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Украина раҳбари Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти сайловида қўлга киритилган ишончли ғалаба билан табриклади.
Томонлар турли йўналишлардаги Ўзбекистон-Украина муносабатларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди, шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашди.
Давлатлар раҳбарлари биринчи галда савдо-иқтисодий соҳада Ўзбекистон ва Украина орасидаги ўзаро алоқалар ривожига қўшимча туртки бериш бўйича қўшма саъй-ҳаракатлар юзасидан келишувга эришди.
Пётр Порошенко Шавкат Мирзиёевни ўзига қулай вақтда Украинага расмий ташриф билан келишга чақирди.
Изоҳ (0)