Малайзиянинг Келантан штати султони Муҳаммад V 13 декабрь куни 2021 йилга қадар Малайзия қироли сифатида тож кийди. У 1957 йилда мустақиллик эълон қилинганидан буён тахтга чиққан 15-монарх бўлди, деб хабар беради «Интерфакс».
Мамлакат конституциясига кўра, тўққиз штат султонлари ва рожалари ҳар беш йилда навбатма-навбат қирол сифатида тахтда ўтиради.
Муҳаммад V тожни Кедах штати рожаси Абдулҳалим Муаззондан қабул қилиб олди.
Изоҳ (0)