Dolce & Gabbana модалар уйи вакиллари Германиянинг Philipp Plein маркасини ходимларни олиб кетиб қолишда айблади. Бу айбловлар илгари сурилган мактубни модельер Филипп Плейн Instagram’даги саҳифасида эълон қилди.
Мактубда айтилишича, Philipp Plein International ходимлари Dolce & Gabbana бутики ишчилари билан алоқага чиқиб, уларга ўз компаниясига ўтишни таклиф қилган.
«Бу эркин мамлакат, ҳар ким қаерда, кимнинг қўлида ишлашини ўзи белгилаши мумкин», — деб изоҳ берди бунга Плейннинг ўзи.
Philipp Plein брендига Плейн томонидан 1998 йилда асос солинган. Унинг дўконлари дунёнинг 60 мамлакатида, жумладан, Монако, Германия, Франция, Россия, Австрия, Италия, Испания, Озарбайжон ва Жанубий Кореяда ишлайди.
Изоҳ (0)