Musaffo савдо белгиси 2016 йилнинг 15 сентябридан 30 ноябрига қадар давом этган «Musaffo билан тотли куз» совғали акциясининг иккинчи тур, якуний босқичи ғолибларини эълон қилди.
Иккинчи босқичда 19 та соврин: микротўлқинли печь, иккита тостер, иккита блендер ва 14 та электр чойнаклари ўйналди. Бундан ташқари, 76 нафар қатнашчи махсус футболка ва идишларни қўлга киритди.
Ўртача ҳар бир ғолиб акциянинг якуний босқичи учун 4 та промо-код жўнатган (биринчи босқичда бу кўрсаткич 13 тани ташкил этган эди). Энг кўп промо-код жўнатганлар кўрсаткичи 15 тани ташкил этди (биринчи босқичда бу кўрсаткич 250 тани ташкил этган эди). Кодларни фаоллаштириш бўйича рекордчи ҳисобланган иштирокчи андижонлик Алёрхон Жамолхонов ҳисобланади. Блендер совғаси ғолиби ярим йилдан буён Musaffo сутини истеъмол қилиб келишини айтган. Унинг маълум қилишича, у Musaffo сутларини акция ўтказилаётгани муносабати билан харид қилишни бошлаган: «Совғалар ўйналаётганини билганимдан сўнг, акцияда иштирок этишни истадим. Шундан сўнг, Musaffo менинг севимли сутимга айланди. Бу борада таваккал қилиб кўришга ҳаркат қилдим. Энди ўзимни омадли инсон деб ҳисоблайман. Блендерни онамга совға қилдим, у киши таом тайёрлашни яхши кўрадилар ва ютуғимдан хурсанд бўлдилар».
Яна бир ютуқ соҳиби ҳам андижонлик бўлиб, у 12 та промо-кодни фаоллаштирган ва тостер ютиб олган. «Биз анчадан буён Musaffo’ни ичамиз, доим уни харид қиламиз, — деди ғолиб. — Қадоқдаги белгилар эътиборимни тортди, интернетга кирдим ва акция ўтказилаётганига гувоҳ бўлдим. Унда иштирок этишни истадим, чунки ҳар ҳафтада иккита Musaffo сутини харид қилардик. Албатта, ғолиб бўлишимга ишонмас эдим. Кутилмаганда эса ғолиблар сафига кирдим. Бу Янги йил учун менга совға бўлди. Аввал тостердан фойдаланмаган эдим, совға менга маъқул бўлди».
Иккинчи босқичда промо-кодларни бир мартада фаоллаштириш оқибатида ғолиб бўлганлар сони олти нафарни ташкил этди. Улар орасида нукуслик Гулджапан Қурбонбоева ва навоийлик Камола Турхонова электр чойнаклари соҳибаларига айланди. Камола акция бошланганидан сўнггина Musaffo ишқибозлари орасидан жой олди. «Қандай қувонч! Электр чойнаги бизда йўқ эди, энди ундан маза қилиб фойдаланаман, — деди у. — Умримда ҳеч қачон бирор нарса ютиб олмаган эдим. Акция тугаб қолиб, омадим келмади, деб ўйладим. Умримда биринчи маротаба мана шундай акцияда иштирок этдим ва ғолиб бўлдим. Бу қандай таъсирли! Энди ҳар куни Musaffo сутини ичаяпман».
Ғолиблардан яна бири, қўқонлик Дониёр Эгамбердиев Musaffo сутини фарзандлари учун харид қилиши ойдинлашди. «Бу сут менга жудаям манзур бўлди. Қадоқда акция ҳақидаги маълумотга кўзим тушди ва ҳар замон промо-кодларни жўнатишни бошладим. Ҳеч нарсадан умид қилмасам-да, ғолиб бўлдим, — деди ғолиб. — Умримда илк бор нимадир ютиб олдим! Musaffo сутини истеъмол қилаётган барчага омад тилайман».
Акция ташкилотчиларининг ваъда беришларича, олдинда бизни бундан-да кўп янгилик ва қизиқарли совғалар кутмоқда. Янгиликлардан бохабар бўлиб туринг ва ўз омадингизни синанг: бу сафар омад айнан сизга кулиб боқиши мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида