Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат махсус мўлжал бўлинмаларининг Россия ҳудудидаги аксилтеррор операцияларида иштирок этиши бўйича халқаро келишув лойиҳасини маъқуллаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Фармон Беларусь давлат хавфсизлиги қўмитасига келишув лойиҳаси бўйича музокаралар ўтказиш имконини беради. Эндиликда қўмитага, зарур бўлган тақдирда, келишувга принципиал характерга эга бўлмаган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш рухсат этилади.