Бокс бўйича Рио–2016 Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби Рустам Тўлаганов уйланди. Бу ҳақда спортчининг дўстлари ва санъаткорлар Instagram ижтимоий тармоғида эълон қилди, дея ёзади ПроToday.
«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг Instagram’даги саҳифасида ёзишича, тўйда у жонли ижрода ‘Маликам’ қўшиғини куйлаган. Бироқ тарона келинга бағишлаб куёв номидан ‘Севарам’ дея ўзгартирилган», – дейилади хабарда.
Тўй маросими қачон ва қаерда бўлиб ўтганига аниқлик киритилмаган. Сардор Раҳимхоннинг тўй маросимидан олинган видеолавҳа хабар ёзилаётган вақтда унинг Instagram’даги саҳифасига 2 соат аввал юкланган эди.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.