БМТнинг янги бош котиби, Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Гутерриш ташкилот Бош Ассамблеяси сессияси чоғида тўққизинчи бош котиб сифатида қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тантанали йиғилиш чоғида Гутерриш қўлини БМТ йўриқномасига қўйганча алоҳида давлатлар эмас, ташкилот манфаатлари йўлида хизмат қилишга қасамёд этди.
Бош Ассамблея минбарида у билан бирга амалдаги бош котиб Пан Ги Мун ҳамда Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзо бўлган мамлакатлар вакиллари турган эди.
Гутерриш 13 октябрь куни ташкилот бош котиби этиб тайинланди. Сессия давомида амалдаги бош котиб Пан Ги Мунга 10 йиллик фаолияти учун миннатдорлик билдирди. 2017 йил 1 январидан унинг ўрнини Гутерриш эгаллайди.
Изоҳ (0)