Украина собиқ президенти Виктор Януковичнинг чет эл банкларида, жумладан, Швейцарияда ҳисоб рақамлари мавжуд эмас. Бу ҳақда унинг адвокати Виталий Сердюк Швейцария ҳукумати томонидан Януковичнинг 70 миллион доллари хатланганлиги ҳақидаги маълумотни изоҳлай туриб маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Бу бутунлай нотўғри маълумот. Ҳисоб рақамларнинг мавжудлиги ва чет эл ҳисобларидаги маблағлар, ҳар қандай ҳисоб рақами ва хатлаш тўғрисидаги маълумотларни рад этаман. Бу расмий маълумот эмас. Виктор Януковичнинг чет элда ҳисоблари мавжудлигини рад этаман», — деди ҳуқуқшунос.
Унинг сўзларига қараганда, ушбу масала билан Англияда шуғулланаётган адвокатлик компанияси расмий жавобларни қўлга киритган.
Агар ҳисобларнинг хатланиши ҳақидаги хабар хато бўлса, адвокат Швейцария ҳукуматига мурожаат қилиш-қилмаслиги ҳақидаги саволга у «Албатта» деб жавоб қайтарди.
Изоҳ (0)