Боливия ОПЕК давлатлари ва картелга кирмаган мамлакатлар келишуви доирасида нефть қазиб чиқаришни қисқартириш бўйича битимда иштирок этмайди. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига делегатлардан бири маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Нигерия вакилларининг маълум қилишича, Боливияга жами қисқартирилиши керак бўлган суткасига 600 минг баррелдан энг кам улуши — суткасига 4 минг баррелга камайтириш таклиф этилган.
Bloomberg’нинг маълумотларига қараганда, Мексика битим доирасида нефть қазиб чиқаришни суткасига 100 минг баррелга қисқартиради ва қисқартириш ҳажми бўйича Россиядан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. Уммон нефть қазиб чиқаришни суткасига 40 минг баррелга, Озарбайжон эса суткасига 35 минг баррелга камайтиради.
Аввалроқ Эрон нефть вазири Бежан Номдор Зангона Венадаги музокаралар якуни бўйича нефть қазиб чиқаришни суткасига 600 минг баррелга қисқартиришини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)