Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳимоячиси Рафаэль Вараннинг Мадриддаги уйига ўғрилар кириб, 70 минг евролик буюмларни тунаб кетди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Хабарда таъкидланишича, ўғрилик франциялик футболчининг уйига «Қироллик клуби» ЕЧЛ 6-тури доирасида «Боруссия Д» жамоасига қарши (2:2) ўйнаётганда кирган. Жиноятчилар гуруҳи Вараннинг уйига бостириб кириб, умумий қиймати 70 минг еврога тенг пул, қимматбаҳо анжомлар, кийим ва бошқа буюмларни ўғирлаган.
23 ёшли футболчи полиция маҳкамасида сигнализация тизимини ёқиб кетишни унутганини маълум қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)