7 декабрь куни кучли зилзила юз берган Индонезиянинг Ачех провинциясида 1,5 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи, полициячи ва қутқарувчи қутқарув операциясида иштирок этмоқда. Бу ҳақда бугун, 9 декабрь куни The Straits Times газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Тирик қолганларни топиш умиди катта эмас», — деди табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш миллий агентлиги расмий вакили Сутопо Пурво Нугрохо.
Расмий маълумотларга кўра, 102 киши ҳалок бўлган, 750 дан ортиқ одам яраланган, улардан 136 нафари оғир аҳволда. Бироқ қутқарувчилар бинолар вайроналари остида ҳали ҳам одамлар бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Ҳозирги пайтда 3,2 минг маҳаллий аҳоли вақтинчалик эвакуация марказида бўлиб, ҳукумат озиқ-овқат, сув ва чодирлар етишмовчилигини бошдан кечирмоқда.
6,4 магнитудали ер силкинишидан сўнг яна 300 дан ортиқ такрорий силкинишлар қайд этилган. Оқибатда 10 мингдан ортиқ бино, жумладан, турар-жойлар, мактаблар, масжид ва дўконлар вайрон бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)