Туркия миллий валюта кучсизланиши туфайли юзага келган муаммоларни ҳал этиш учун хусусий компанияларни кредитлашга махсус фонд орқали 250 миллиард лира (73 миллиард доллар атрофида) йўналтиради. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Мамлакат бош вазири Биноли Йилдирим иқтисодиёт ўсишини рағбатлантириш чоралари доирасида энг кам иш ҳақи оширилиши номаълум муддатга қолдирилгани, қурилиш тармоғига қўшимча қиймат солиғи қопланиши, банкларга хусусий секторга ажратилган кредитларни реструктуризация қилишга рухсат берилишини маълум қилди.
Туркия ҳукумати 2018—2019 йилларда ялпи ички маҳсулот ўсиши 5 фоиз даражасида бўлишини тахмин қилмоқда. Бу йил эса мазкур кўрсаткич 3,23 фоиздан ошмаслиги кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)