Россия президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш мудофаа вазирлигининг Алеппо шаҳридаги кўчма госпитали ўққа тутилиши юзасидан ўз норозилигини билдирди, деб ёзади «ТАСС».
«Биз, шубҳасиз, ҳамшираларимиз ўлимига сабабчи бўлган ушбу ваҳшиёна ҳужумдан ғазабдамиз», — деди кенгаш раҳбари Михаил Федотов кенгаш аъзоларининг Владимир Путин билан учрашуви чоғида.
Эслатиб ўтамиз, 5 декабрь, душанба куни Россиянинг Алепподаги мобил госпиталига берилган зарба туфайли икки нафар россиялик ҳарбий ҳамшира ҳалок бўлди, бир шифокор оғир жароҳатланди.
Изоҳ (0)