Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Европа Чемпионлар Лигаси «F» гуруҳида Мадриднинг «Реал» клубига 2-ўрин насиб қилди.

Фото: Itegistry.com

Фото: Itegistry.com

Асосий рақобатчиси бўлган «Боруссия Дортмунд»га қарши сафар ўйинида «қироллик клуби» ғалабани 87-дақиқада қўлдан чиқарганди. «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтган такрорий ўйинда эса немислар 88-дақиқадаги гол билан мағлибиятдан қутулиб қолди.

«Боруссия» гуруҳдаги қолган 4 та ўйинда зафар қучишнинг уддасидан чиқа олганди. «Реал» эса Польшада «Легия» билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаб қўйгани учун ҳам рақобатчисидан 2 очко камроқ жамғарди.

Ўз навбатида, «Реал»га қарши ўйинда қўлга киритилган 1 очко сабаб «Легия» 1/8 финалга йўлланма олди. Мазкур жамоа «Боруссия Дортмундга қарши икки ўйинда жами 14 та гол ўтказиб юборганди.

Европа Чемпионлар Лигаси «F» гуруҳи. 6-тур 7 декабрь, сешанба

«Реал Мадрид» — «Боруссия Дортмунд» 2:2

Голлар: Карим Бензема, 28 (1:0). Карим Бензема, 53 (2:0). Пьер-Эмерик Обамеянг, 61 (2:1). Марко Ройс, 88 (2:2).

«Легия» — «Спортинг» 1:0

Гол: Гильерме, 30 (1:0).Четлатиш: Вилям Карвалью, 85 (С).

Фото: Livescore.in

Фото: Livescore.in

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)
Спорт
Бразилия терма жамоаси кетма-кет 8 марта мундиал чорак финалига чиқди