2015 йилда АҚШда ўртача умр кўриш давомийлиги 24 йил ичида биринчи марта тушиб кетди. Буни Миллий соғлиқни сақлаш статистикаси маркази ҳисоботи кўрсатмоқда, деб хабар қилади «Интерфакс».
Ҳисобот даврида ўртача умр давомийлиги 78,8 йилни ташкил этди. Бу 2014 йилгига нисбатан 0,1 йилга камроқдир.
2015 йили АҚШда 2014 йилга нисбатан 86 минг кўпроқ одам ўлди.
1980 йилларда мамлакатда ОИТС эпидемияси тарқалиши муносабати ўртача умр кўриш давомийлиги тушиб кетган эди. Шундан буён тушиш биринчи марта қайд қилиниши.
Изоҳ (0)