Ўртаер денгизининг шарқий қисмидаги АҚШ ва Франция Ҳарбий-денгиз кучлари авиаташувчи зарба гуруҳлари ИШИД марраларига қарши қўшма операцияларни бошлади. Бу ҳақда Қўшма Штатлар ҳарбий-денгиз кучлари маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«Терроризмга қарши, ИШИДга қарши курашиш халқаро масала ҳисобланади. Барча мамлакатлар биргаликда курашиши зарур. Франция ва Америка авиаташувчиларининг биргаликдаги ҳаракати ИШИДга қарши жамоавий ишларнинг ёрқин ифодаси ҳисобланади», — деди француз авиаташувчи гуруҳи қўмондони Оливье Леба америкалик ҳамкасблари билан «Шарль де Голль» бортидаги учрашувда.
4 декабрь, якшанба куни Сувайш канали орқали шарқий Ўртаер денгизига кирган АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг «Эйзенхауэр» авиаташувчи гуруҳи Франциянинг «Шарль де Голль» авиаташувчиси гуруҳи билан биргаликдаги ҳаракатларни амалга оширади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)