Яманнинг 60 нафар фуқароси мамлакат соҳилларидаги Араб денгизида чўкиб кетган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Associated Press агентлиги маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳукумат баёнотида маълум қилинишича, беш кун аввал Хадрамаут вилоятидан йўлга чиққан кема Сокотра оролидан 40 километр масофада ғойиб бўлган.
Вилоят губернатори Аҳмад бин-Бреакнинг сўзларига қараганда, икки киши қутқарилган, кеманинг қолган йўловчиларини қидириш давом этмоқда.
Ҳукумат Саудия Арабистони бошчилигидаги коалициядан ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)